Печать

Риоя қил ёки тушунтир

«COMPLY OR EXPLAIN» ХАЛҚАРО ПРИНЦИПИ БЎЙИЧА ХАБАР(«РИОЯ ҚИЛ ЁКИ ТУШУНТИР»)

«Comply or explain» халқаро принципига («риоя қил ёки тушунтир») амал қилган холда «Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи» хорижий инвестицияли акциядорлик жамияти қуйидагиларни маълум қилади.

«Ўзиккиламчиранглиметалл» ХИ АЖ акциядорларининг 2016 йил 30 июндаги умумий йиғилишида, Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сон баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув Кодексига риоя қилиш мажбурияти олинган.

Корпоратив бошқарув Кодексининг 18 бандига асосан, акциядорлик жамияти «Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом» талабларига мувофиқ, кузатув кенгаши таркибига биттадан кам бўлмаган (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) мустақил аъзо киритади.

Кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзо номзоди киритилмаганлиги муносабати билан «Ўзиккиламчиранглиметалл» ХИ АЖ акциядорларининг 2018 йил 26 июндаги йиллик умумий йиғилишида жамият Кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзо киритилмади.





Версия для печати сайта www.trmz.uz