Бош директор акциядорлик жамиятининг яккабошчилик асосидаги ижроия органи ҳисобланади ва тўғридантўғри акциядорларнинг умумий йиғилиши ва жамият кузатув кенгашига бўйсунади.
- АЖнинг молия ва хўжалик фаолиятини бошқаради, ўзига юклатилган вазифалар бажарилишини таъминлайди, корхонанинг барча таркибий бўлинмаларининг иши ва самарали ҳамкорлигини ташкил этади.
- Корхонанинг давлат бюджети, бюджетдан ташқари давлат ижтимоий жамғармалари, шунингдек, буюртмачи ва кредиторлар олдидаги барча мажбуриятлар бажарилишини таъминлайди.
- Бошқариш ва меҳнатни ташкил этишни янги прогрессив шаклларини, илмий асосланган моддий, молиявий ва меҳнат харажатлари меъёрларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш, бажариладиган ишлар (хизматлар) техник даражаси ва сифатини, ишлаб чиқаришни иқтисодий самарадорлигини ҳар томонлама ошириш, ишлаб чиқариш захираларидан унумли фойдаланиш ва барча турдаги манбалар сарфини иқтисод қилиш мақсадида бозор конъюнктураси ва илғор тажрибаларни (мамлакатимиз ва хориж) ўрганиш.
- Ваколати доирасида корхонанинг молия-иқтисодий ва хўжалик фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳал этади.
- Акциядорларнинг умумий йиғилиши, АЖ Кузатув кенгаши қарорлари бажарилишини таъминлайди ва назорат қилади, жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ва ҳисоботларни акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши ва аудиторларга тақдим этади.
- Корхонани малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича ишларни, уларнинг касбий билими ва тажрибасидан унумли фойдаланишни, ходимларни аттестациядан ўтказиш ва ўқитишни ташкил этади.
- Ходимлар томонидан мансаб вазифалари, ЎзР қонунлари ва жамиятнинг ички норматив ҳужжатлари талаблари бажарилишини ташкил ва назорат қилади, уларнинг ишидаги хато ва кмчиликларни бартараф этиш чораларини кўради.
И.Бабаханов 1969 йилда Андижон вилоятида туғилган. Андижон қишлоқ хўжалиги институтини (мухандис-гидротехник), Тошкент молия институтини (иқтисодчи), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамоат қурилиши академиясини (бозор иқтисодиёти асослари) тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида давлат ва маҳаллий бошқаруви органларида турли раҳбар лавозимларда фаолият кўрсатган.
“Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖ 2007 йилдан бери меҳнат қилмоқда. Хозирги лавозимда 2018 йил 28 ноябрдан бери фаолият кўрсатмоқда.
Бозордаги сотувчиларга |
|
АЖ қабул қилувчи пунктига |
|
Уни ахлатга ташлайман |
|