Аҳолини рўйхатга олиш мамлакатнинг ижтимоий-демографик тузилиши ҳақидаги асосий малумот манбаи расмий статистика тизимидаги асосий рол ўйнайдиган муҳим кўрсатгич ҳисобланади. Бунда аҳоли сони бўйича аниқ ва ишончли маълумот олиш имкони пайдо бўлади. Шу боис, 2023-йилда мамлакатимизда илк бор ахолини руйхатга олиш тадбирларига хозирдан жиддий тайёргарлик курилмокда.
Аҳоли сонини рўйхатга олиш мамлакатда яшовчи барчага тегишли бўлган демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил ва эълон қилишнинг ягона жараёнидир. У аҳоли тўғрисидаги маълумотларнинг асосий манбаи бўлиб, келгуси 10-20 йиллик ривожланишнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисоблаш учун ишончли пойдевор яратади. Аҳоли мигратсияси тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади. Ўз навбатида, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлиги, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқишда ахборот тарзида фойдаланилади. Аҳоли сонини ишончли ҳисоблаш бўйича расмий статистика тизимида асосий рол ўйнайди.
Шуни алохида айтиш лозимки, аҳолини рўйхатга олиш баробарида яна бир муҳим вазифани бажариш кўзда тутилган. Бу – ҳудудларни хариталаш, аҳоли пунктларидаги уйларнинг рўйхатини тузиш билан боғлиқ масала.
Таъкидлаш керакки, кейинги уч йил давомида масъул мутасаддиларни қайноқ иш жараёни кутиб турибди. Уларни муваффақиятли бажариш билан Ўзбекистоннинг ҳар бир вилояти, шаҳари, туманидан тортиб маҳалласию кўчасига, чекка қишлоқ ва олис овулларигача алоқадор бўлган барча маълумотларни ўзида акс эттирган ягона ахборот базасига эга бўламиз. Бу қимматли маълумотлар эса бизга бугун, эртага ва яқин келажакда жуда асқотади.
Бозордаги сотувчиларга |
|
АЖ қабул қилувчи пунктига |
|
Уни ахлатга ташлайман |
|