“Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи” акциядорлик жамияти ёки АЖ «ЎЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» Марказий Осиёдаги рангли металларни иккиламчи қайта ишлаш бўйича ягона ихтисослаштирилган корхона бўлиб ҳисобланади.
Бугун АЖ «ЎЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» республикамиз бўйича тайёрлаш ташкилотларининг кенг тармоғига эга бўлган ва Ўзбекистон Республикасининг барча иқтисодиёт тармоғини сифатли рангли металлар билан таъминловчи замонавий корхонадир.
Бунга замонавий ускуналар янги прогрессив технологиялар ва юқори малакали кадрларни мавжудлиги муҳим омил бўлмоқда.
Ўтмиш сабоқлари, келажакка ишонч билан...
АЖ «ЎЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» жамоасининг шиори
АЖ «ЎЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» бугунги кунда республиканинг барча ҳудудла-рида ўз тайёрлов ташкилотлари тармоғига эга бўлган ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг барча соҳаларини сифатли рангли металлар билан таъминловчи за-монавий корхона бўлиб ҳисобланади. Завод раҳбарияти корхонани техник қайта жиҳозлаш муаммоларини ҳал этишга доимий эътибор қаратмоқда, бу эса маҳсулот сифатини оширишга ва корхона экспорт салоҳиятини кенгайтиришга сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирги кунда корхонамиз маҳсулотлари жаҳоннинг 20 га яқин давлатларига экспорт қилинмоқда. Яқин ва узоқ хорижий давлатлар фирма ва компаниялари билан маҳсулот етказиб бериш бўйича ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилган. Булар: Scantel LTD Ningbo (Хитой), Sarbak Metall Tig. San.A.S., Kogbay Metall San Vetig LTD Sti, Global Metal San. Ve Dis, Tic.LTD Sti (Туркия), Mednton Inc. (АҚШ), Alex Holding Export-import s.r.o. (Словения), Cosma GmbH (Германия), Skantel LTD (Япония), ЗАО «Рент», «Новослесэк-спорт», ЗАО «Новые технологии», ООО «Металлком» (Россия), Stenway Invest LTD, Tranzita terminals (Латвия), Ristol Investments Limited (Буюк Британия), Мальфанте Традинг ЛТД, Gloria Trast (Қирғизистон), TOO SMIT LTD (Қозоғистон), Сагар Оуверсиз (Ҳиндистон), Мохаммед Кохен Дженерал Трейдинг компании (БАА), Richfield Industries Inc (Канада). Шунингдек, яқинда ҳамкорлар қаторига қўшилганлар: Ai metals (Ҳиндистон), Persefona (Чехия), INTAMEX S.A. (Швейцария), AB Metalurunleri savani vedistiret LTD.sti, Birlesikmetal&Heattretina (Туркия), Euromin, MARBELTEKS POROJECTS LLP.
АЖ «ЎЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» TUV: ISO 9001-2008 стандарти бўйича сертификатланиши ва BID (Business Initiative Directions) халқаро мукофотига сазоворлиги, ундаги сифат менежменти ва сифатни бошқаришнинг намунали тизимини тасдиқлайди.
Корхонанинг бозор шароитида илғор технологиялар ҳамда марказий ва ҳудудий давлат органлари билан ҳамкорлик бўйича аниқ стратегиянинг мавжудлиги келажакдаги корхона ривожига ишончли кафолатни таъминламоқда.
Биз барча манфаатдор корхоналар ва савдо ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишдан мамнун бўламиз. Бизнинг корхонамиз саноати ривожланган ва шараф билан “Шарқ юлдузи” номи билан аталувчи Тошкент шаҳрида жойлашган. Янада кенгроқ маълумотни сайтимизнинг тааллуқли бўлимидан олишингиз мумкин.
Рангли металларни йиғиш ва қайта ишлаш:
Маҳсулот ишлаб чиқариш:
Хизмат кўрсатиш:
1939 йилда Тошкентда иккиламчи рангли металларни тайёрлаш, қайта ишлаш ва тақсимоти бўйича республикалараро идораси ташкил этилди.1948 йилнинг 29 июнида фаолияти қора ва рангли металлнинг парчалари ва чиқиндиларни тўплаш ва қайта ишлашга қаратилган Бош бошқарма, яъни «Бошиккиламчиранглиметалл» ташкил этилди.1966 йилда заводнинг ташкилий тузилмасида қуввати ҳамда салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда яна ўзгариш юз берди, яъни қора металл бўйича йўналиш алоҳида бўлди ва шу йилдан эътиборан рангли металл билан ишлайдиган корхона «Иккиламчиранглиметалл» ишлаб чиқариш бошқармаси деб атала бошланди. Завод фаолиятининг кенгайиши ва унда тайёрланаётган маҳсулотларга бўлган талаб доимий ортиб боришига қарамасдан завод моҳиятан база сифатида қолди.1972 йилда завод жойлашган ҳозирги ҳудуд заводни ташкил этиш учун жой сифатида танланди. Кенг бўлган ҳудудда қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилди ва тез орада заводнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши ўз аксини топди. «Иккиламчиранглиметалл» ишлаб чиқариш бошқармаси негизида ташкил этилган завод рангли металл парчаларини пирометаллургик услуби билан ишлаш бўйича йирик тоннали механизациялашган ишлаб чиқариш мажмуи сифатида барпо этилди.
1973 йилнинг сентябр ойида заводнинг 1-цехида икки камерали акс эттирадиган (отражательная печь) ўрнатилди. Орадан бир йил ўтиб, 1974 йилдан бошлаб завод иккиламчи алюминни чиқара бошлади ва йилига 52000 тонна ишлаб чиқариш қувватига эга бўлди. 1975-76 йилларда 2-эритиш цехида яна 2 та икки камерали « печь » қўйилди. 1976-77 йилларда эса стружкаларни қуритадиган линиялар 3 цехга қўйилди. Тахминан 1980-82 йилларда 2-эритиш цехига (ИАТ – 6М2) русумли индексионли « печь » ўрнатилди. Кейинчалик ишлаб чиқариш қуввати кескин оширилиб, 1985-88 йилларда ишлаб чиқариш кўрсаткичи йилига 55 тоннани ташкил этади. Ўрта Осиё давлатларидан ташқари Россиянинг Кемерова областидан ҳам хом-ашё етказиб бериш йўлга қўйилгани боис ушбу кўрсаткичга эришилади ва заводнинг туну-кун, яъни 3 сменада иш олиб борилишига эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 мартдаги «Иккиламчиранглиметалл» ишлаб чиқариш бирлашмасини очиқ турдаги «Ўзиккиламчиранглиметалл» акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисидаги 160-сонли қарорига мувофиқ «Иккиламчирангметалл» ишлаб чиқариш ва қайта тайёрлаш заводининг негизида «Ўзиккиламчиранглиметалл» ОАЖ фаолияти ташкил этилди. Шу билан бирга юртимизда тадбиркорлик учун яратила бошланган имкониятларидан келиб чиққан ҳолда «Хандикрафт» Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонаси фаолияти йўлга қўйилди ва унда ҳалқ истеъмол моллари, хусусан, ваза, қозон ва шунга ўхшаш маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Бундан ташқари, поршен ишаб чиқариш ўзлаштирилди ва «Новатор» га буюртма асосида етказиб бера бошланди. Шунингдек, завод қошида заводга турдош бўлган фирмалар(масалан «Металл») ҳам иш кўрсата бошлади. Энг муҳими, инвестициялар киритилиб, бу маблағлар тўлалигича мамлакатимиз иқтисодий ривожига ҳизмат қила бошлади. Саноатнинг жадал ривожланиши билан қора ва рангли металларга бўлган талаб янада ортиб кетди. Шу сабабли ишлаб чиқариш-техника буюмлари парчалари ва рангли металлар чиқиндиларнинг ишлаб чиқариш техника буюмлари парчалари ва рангли металлар чиқиндиларнинг ўғирланиши ҳамда ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш, республиканинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек қимматли хом ашё ресурсларидан оқилона фойдаланиш кун тартибидаги долзарб вазифага айланди. Хусусан, Президентимизнинг 1999 йил 5 февралдаги «Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари экспортини тартибга солиш тўғрисида» ги ПФ-2212 сонли Фармонига мувофиқ рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетиш тақиқланди. Худди шу куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг «Қора ва рангли металлар парчалари тўғрисида» ги 49-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 4 мартдаги «Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари ўғирланиши ҳамда ноқонуний четга олиб кетилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармони бу борадаги ишларни янада мустаҳкамлади.
2000 йилдан эътиборан завод ўзининг яна бир муҳим ва асосий тараққиёт босқичига қадам қўйди. Яъни, айнан шу даврдан бошлаб заводда кенг кўламдаги модернизация ва ишлаб чиқариш ишлари амалга оширилди. Шу билан бирга ҳалқаро муносабатларни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди ва бунинг натижасида дастлаб Жаҳон банкининг, кейинчалик эса Япония ҳукуматининг гранти қўлга киритилди. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш технологияларини замонавийлаштириш имконияти яратилиб, энг сўнгги русумдаги жиҳозлар ўрнатилди. Шунингдек, юртимиз ва халқаро талабларга жавоб берадиган Германиянинг “Spektrolab” русумидаги жиҳози лабораторияга ўрнатилди. Маҳсулотларга бўлган эҳтиёжнинг кенгайиши муносабати билан заводнинг маъсулияти, маҳсулот тури ва сифатига бўлган талаблар янада ошди. Шундан келиб чиқиб заводда ишлаб чиқариш қуввати оширилди ва 2002 йилдан бошлаб йилига 2000 тонна бошқа рангли металлар ишлаб чиқарила бошланди.
2006 йил корхонада яна ўзгариш содир бўлди «Ўзиккиламчиранглиметалл» OAЖ ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятида ўзгариш бўлди, яъни ҳудудий бўлинмаларнинг ҳуқуқий шаклида хусусийлик тугатилди ва завод «Тошкент рангли металл парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводи» Очиқ Аксиядорлик Жамиятига айлантирилди. 50,5% давлат қарамоғида бўлиб, 2,2 млрд сўмдан ортиқ акция АЖ «Тошрангметзавод» нинг устав фонди томонидан тасдиқланди. Ислоҳот, модернизация қилиш, энергия тежайдиган ускуналардан фойдаланиш, экологиямизни сақлаб қолувчи технологияларни жорий этиш стратегик мақсадга айланди. Корхонада ишлаб чиқариш, молия, тижорат ишларини бошқариш тизимини такомиллаштиришнинг замонавий усулларини амалга ошириш мақсадида 2007 йил февралда O'zDST ISO 9001-2000, 2012 йил июнда O'zDST ISO 9001-2009 миллий стандарти жорий этилди. Шунингдек, экология менежменти ISO 14001 ва саноат хавфсизлиги менежменти ONSAS 18001 стандартлари татбиқ этилди. Заводда 2012 йил сентябрда ISO - 9001:2008 стандарт талабларига ўтиш мақсадида халқаро сифат менежменти жорий этилгани энг катта ютуқлардан бири бўлди. АЖ «ЎЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» бугунги ютуқларидан ғурурланса арзийди, чунки у Ўрта Осиёдаги бу йўналишда ишловчи корхоналар орасида юқори сифати туфайли ажралиб туради. Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар чет эл маҳсулотлари билан бемалол рақобатлаша олади. Бозор ислоҳот йилларида завод қайта ишлаш соҳасида етакчи бўлиб келяпти ва бу билан тўхтаб қолиши нияти йуқ.
Инсон қадри корхонада муҳим ўрин эгаллайди ва бу эътибор унинг мувффакиятли ривожланишидаги муҳим омиллардан бири ҳисобланади. АЖ «ЎЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» иш самарадорлигини ошириш, корпоратив масалаларни ҳал этиш мақсадида ишчи ҳодимларга шарт-шароитлар, қулай муҳит ва очиқлик тамойилларини яратишга интилади. Корхонанинг ижтимоий сиёсатини шакллантириш тизимли асос ҳамда тасдиқланган қонуний ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади. АЖ «ЎЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» ни жорий ва узоқ муддатли ривожланишида ҳодимлар билан ишлаш дастурлари ишлаб чиқилади ва шу асосида иш олиб борилади.
Меҳнат ва меҳнат хавфсизлиги вазифалари қуйидагилардан иборат:
Корхона куйидаги масалаларни ҳал этади:
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича режа асосида ўтказиладиган тадбирлардан ташқари, жойларда кўчма йиғилишлар ўтказилади. Бунда участка бошлиқларининг ишчиларини жароҳатланишини олдини олиш, меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича, ўтказилган чора - тадбирлар тўғрисида ҳисоботлар тингланади.
Бозордаги сотувчиларга |
|
АЖ қабул қилувчи пунктига |
|
Уни ахлатга ташлайман |
|