Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш иқтисодий ислоҳотларнинг асосий устувор йўналиши бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.08.2011 йилдаги “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4354–сонли Фармонига мувофиқ кичик тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик натижасида компаниянинг иш самарадорлиги сезиларли ошди. Заводнинг кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари билан бундай ҳамкорлиги кичик ва хусусий тадбиркорлик самарадорлиги янада ривожланиши ва ўсишига ҳамда бизнеснинг барқарорлигига олиб келади. Шу билан бирга мамлакатимиз иқтисодиёти ривожининг муҳим омили бўлмоқда.
Кичик тадбиркорлик субъектлари билан режалаштирилаётган қўшма лойиҳалар
Технологик жараённи оптималлаштириш ва ишлаб чиқариш қувватини тўлиқ ишлашини таъминлаш мақсадида АЖ «УЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ишлаб чиқаришда ўзаро ҳамкорликни таклиф қилади:
Бундан ташқари завод таклиф қилади:
Барча Сизни ҳамкорлик бўйича қизиқтирган маълумотларни "Алоқа". бўлимидаги телефон рақамлари орқали бизнинг менеджерлар билан боғланган ҳолда олишингиз мумкин. Шаклни тўлдиришдан ва тўлдирилган шартнома бланкасини олишдан олдин илтимос интерактив хизматлар регламенти билан танишинг.
Бозордаги сотувчиларга |
|
АЖ қабул қилувчи пунктига |
|
Уни ахлатга ташлайман |
|