Маҳсулотимизнинг ички бозордаги асосий истеъмолчиси бўлиб тармоқнинг қуйидаги корхоналари ҳисобланади: «Ўзметкомбинат» АЖ, «НКМК» ДК, «Максам-Чирчиқ» АЖ, «Uzkabel» ҚК АЖ, «Андижонкабел» ҚК, «Жиззах аккумулятор заводи» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ корхоналари, «Ўзбекнефтгаз» ХК ва бошқалар.
Ҳозирги кунда ишлаб чиқаришда кооперация ва маҳсулот турларини кенгайтириш асосида ишлаб чиқариш жараёнига кичик бизнес корхоналарини жалб этиш ишлари олиб борилмоқда. Биз томондан кичик бизнес корхоналарига зарур бўлган хом-ашё ва материаллар билан таъминлашда ёрдам кўрсатилмоқда. Жумладан, қуйидаги корхоналар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган: «METAL TOOLS» МЧЖ, «SERVER BATERY» МЧЖ, «NEXUS FUTURE TECHNOLOGIES» МЧЖ, «Химреактив» МЧЖ ва бошқалар.
Ўзбекистон Республикаси корхоналари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳим омили бўлиб 2015-2019 йилларга мўлжалланган тайёр маҳсулот, бутловчи қисм ва материалларни ишлаб чиқариш бўйича маҳаллийлаштириш Дастурининг ишлаб чиқилиши ва тадбиқ этилиши, шунингдек 2015-2019 йилларга мўлжалланган ишлаб чиқаришда таркибий ислоҳотлар, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар Дастурлари хизмат қилди.
Импорт ҳажми ва таркибини тизимли таҳлил қилишни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнини чуқурлаштириш, рақобатбардош, экспортга мўлжалланган маҳаллий маҳсулот чиқариш ҳажмини кўпайтириш, тармоқлараро ва тармоқ ичидаги саноат кооперациясини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мамлакат иқтисодиёти ўсишини юқори суръатларини сақлаб туриш имконини бермоқда.
АЖ «ЎЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» мамлакатимиз корхоналари, шу жумладан ўрта ва кичик бизнес субъектлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширмоқда, хусусан саноат тармоғи ва халқаро кўргазмаларда иштирок этиб келмоқда, ўзаро ҳамкорлик юзасидан таклифларни муҳокама этиш учун тадбиркорлар қабулини амалга оширмоқда.
Бугунги кунда бу борада олиб борилаётган ишлар кўпчилик корхоналарнинг, булар йирик саноат мажмуаси ёки ўрта ва кичик бизнес субъектлари бўлишидан қатъий назар, уларнинг ривожланиш стратегиясини муҳим қисми бўлиб қолмоқда. Бундай ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрта ва кичик бизнес субъектларига барқарор буюртмалар бўлишини таъминласа, йирик корхоналарга валюта маблағларини иқтисод қилиш имкони яратмоқда.
Бундай кўргазмаларда корхоналарнинг иштироки бозорни кенгроқ ўрганиш, мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш, янги бизнес алоқаларини йўлга қўйиш, қисқа ва ўрта истиқболли буюртмалар тўпламини шакллантириш имкониятларини очади.
Х Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасининг якунларига кўра АЖ «ЎЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» умумий қиймати 7 млн.АҚШ доллари ортиқ бўлган шартномалар имзоланди, бу ўтган йилга нисбатан 12,4 % га кўпдир.
Х Халқаро саноат кўргазмаси ва кооперация биржаси давомида имзоланган шартномалар бўйича 2017 йилда корхона томонидан турли хил товар-моддий бойликлар, шу жумладан ускуналарнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, технологик мақсадлар учун хом-ашё материаллари, қурилиш материаллари, электротехник маҳсулотлар, шахсий ҳимоя воситалари ва бошқа шу кабиларни харид қилиш режалаштирилган.
Корхона Италия, Хитой, Корея, Ҳиндистон, Украина, Туркия, Россия, Латвия, Япония, Беларус ва бошқа шу каби давлатларнинг кўплаб компаниялари билан ҳамкорлик қилади. Дунёнинг таниқли фирмалари билан мустаҳкам ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилган, булар: Scantel LTD Ningbo (Хитой), Sarbak Metall Tig. San.A.S., Kogbay Metall San Vetig LTD Sti, Global Metal San. Ve Dis, Tic.LTD Sti (Туркия), Mednton Inc. (АҚШ), Alex Holding Export-import s.r.o. (Словения), Cosma GmbH (Германия), Skantel LTD (Япония), «Рент» ЁАЖ, «Новослесэк-спорт», «Новые технологии» ЁАЖ, «Металлком» МЧЖ (Россия), Stenway Invest LTD, Tranzita terminals (Латвия), Ristol Investments Limited (Буюкбритания), Мальфанте Традинг ЛТД, Gloria Trast (Қирғизистон), TOO SMIT LTD (Қозоғистон), Сагар Оуверсиз (Ҳиндистон), Richfield Industries Inc (Канада). Шунингдек, Ai metals (Ҳиндистон), Persefona (Чехия), INTAMEX S.A. (Швейцария), AB Metalurunleri savani vedistiret LTD.sti, Birlesikmetal&Heattretina (Туркия), Euromin, MARBELTEKS POROJECTS LLP., "EUROALPHA S.r.l.", "NEWTECH S.r.l." ва бошқалар яқинда ҳамкорлар сафига қўшилди.
Бозордаги сотувчиларга |
|
АЖ қабул қилувчи пунктига |
|
Уни ахлатга ташлайман |
|