Печать

Электрон хуқумат

ЭЛEКТРОН ҲУКУМАТНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ҲОЛАТИ

Аҳоли фаровонлигини янада ошириш, мамлакатнинг иқтисобий барқарорлигини мустаҳкамлашнинг муҳим омили сифатида алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологияларини ривожлантириш Ўзбекистон ҳукумати сиёсатининг устувор вазифалари қаторига киради. Мазкур вазифанинг моҳияти, мақсади ва истиқболдаги ривожи Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2013 йилнинг 27 июнида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида ҳам ўз ифодасини топди. Мазкур қарорга мувофиқ, 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация технологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланди.

Дастурнинг бош мақсади иқтисодиётнинг барча жабҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилишни ривожлантириш, ахборот ресурслари, тизимлари ва тармоқларининг яратилишини жадаллаштириш, шунингдек аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган интерактив давлат хизматлари сони ва сифатини янада оширишдан иборат.

2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация технологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шартли равишда яна икки дастурга бўлиш мумкин. Биринчи дастур – Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация технологиялари, тармоқ ва инфратузилмасини ривожлантириш бўлса, иккинчи дастур – “электрон ҳукумат” тизимининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси комплексини яратиш.

Телекоммуникация технологиялари, тармоқ ва инфратузилмасини ривожлантириш дастурида кенг полосали технологиялар ёрдамида симли ва симсиз алоқани, маълумотлар узатиш ҳамда овозли трафик коммутация марказларини янада ривожлантириш, магистрал телекоммуникация тармоқларини таъмирлаш ва кенгайтириш, мултимедиа хизматларини кўрсатиш учун зарур инфратузилмани яратиш вазифалари белгилаб олинган.

“Электрон ҳукумат” тизимининг ахборот тизимлари комплекслари ва маълумотлар базаларини яратиш бўйича чора-тадбирлар ҳамда лойиҳалар рўйхати Комплекс дастури тасдиқланган. Комплекс дастур – Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этишнинг ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган 22 та лойиҳа ва 6 та тадбирларни ўз ичига олади.

“Электрон ҳукумат” – давлат органлари фаолиятини ташкил этишнинг янги шакли бўлиб, ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш ҳисобига тезкорликнинг сифат жиҳатдан янги даражасини ва ташкилот, фуқаролар томонидан давлат хизматларидан фойдаланишда қулайликни, шунингдек давлат органлари фаолияти натижалари тўгърисидаги ахборотни олишни таъминлайди.

“Электрон ҳукумати”ни жорий этишнинг якуний мақсади – интерактив хизматларни тақдим этиш имконларини янада яхшилашга қодир бўлган давлат бошқарувнинг мукаммал электрон аппаратини яратишдир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабридаги 355-сонли ”Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникатсион технологиялар ҳолатини баҳолаб бориш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўгрисидаги қарорига асосан АЖ «УЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» да АКТ жорий этиш ва такомиллаштириш самарадорлигининг рейтинг баҳоланиши кўрсаткичи 2017 йилнинг II чорагида 80% ни ташкил этиб, ўз навбатида 2015 йилнинг II чорагига қиёслангани (солиштирилгани)да 3%дан ортиқни ташкил этди. Агар 2016 йилнинг II чораги билан ҳисобот даврини солиштирилганида бу борада самарадорликни баҳолаш 2017 йилнинг ҳисобот даврида 10%га ортганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш доирасида «Узиккиламчиранглиметалл» АЖда қўйидаги интерфаол хизматлар кўрсатилади:

Очиқ маълумотлар порталида жойлашган хизматлари:



Версия для печати сайта www.trmz.uz