Печать

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИ

АЖ «ЎЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» Республика иқтисодиёти самарадорлигини ошириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга эришиши учун энг яхши технологиялардан фойдаланиши ва тизимли ёндашувда ишлаши кераклигини яхши билади. Бунинг учун корхона жамоаси табиат заҳирасини сақлаб қолиш учун ишлаб чиқаришни тўғри йўналишда олиб боради.

Корхонамиз ўз олдига қўйган вазифаси мураккаблигини англайди ва шунинг учун у атроф муҳитга салбий таъсир қилувчи омилларни олдини олади.

АЖ «ЎЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» раҳбарияти атроф муҳитни ҳимоя қилиш заводнинг асоcий вазифаларидан бири эканлигини таъкидлайди. Корхона Ўзбекистон Республикасининг ривожланишига қўшаетган ҳиссаси бу табиий ресурслардан оқилона фойдаланилиши, рангли металл парчаларни қайта ишлаб чиқариши, атроф муҳит ҳимоясини такомиллаштиришидир.

Саноат ва атроф-муҳит хавфсизлиги соҳасидаги сиёсатнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, завод фаолиятида энергия тежовчи, табиатимиз ресурсини сақловчи технологиялардан фойдаланиш;
  • Илғор технологиялар, материалларни модернизация қилиш, технологик жараёнларни автоматлаштириш, чиқиндилар ҳажмини камайтириш;
  • Саноат хавфсизлигини ошириб бориш, хавфсиз иш ўринларини яратиш, технологик ускуналарни ишончлилигини ошириш, меҳнат муҳофазасини такомиллаштириш;
  • Завод ишчиларни фавқулодда ҳолат ҳодисаларига тайёр туришини таъминлаш ва бундай ҳолатларни келиб чиқишини олдини олиш;
  • Атроф муҳитга техноген қурилмаларнинг таъсирини камайтириш.
  • Ишлаб чиқариш назоратини ошириш, саноат ҳавфсизлигини таъминлаш, ички аудитнинг атроф муҳитни ҳимоя қилиш борасидаги қонун қоидаларга амал қилган ҳолда самарадорлигини ошириш.

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун талабларни амалга ошириш корхонанинг кундалик ишлаб чиқариш бўлинмалари (цех ва участкалар) ҳамда, ички филиалларнинг ички экологик назорати давомида баҳоланади .

АЖ «ЎЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» ишлаб чиқариш базаси яроқсиз қолган рангли металларни ҳалқаро стандартларга мувофиқ сифатли қайта ишлаб чиқаради ва истеъмолчи талабларига мувофиқ қотишмаларни ҳам тайёрлаб беради.

Қайта ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг юқори даражали сифати корхонанинг асосий тамойилларидан биридир!

Қайта ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ускуналар ҳамма турдаги, ҳар хил кўринишга эга маҳсулотни қайта ишлай олади. Айни пайтда корхонада 8 та цех ва 2 та участка фаолият кўрсатяпти..

2002 йилда Марказий Осиёда ўхшаши бўлмаган, мис асосидаги қотишмаларни ишлаб чиқариш бўйича замонавий линия йўлга қўйилди, Шунингдек, «Индуктотерм» печи (Германия) ўрнатилиб, бунинг натижасида рангли металларнинг кимёвий хоссаларини сақлаган ҳолда эритиш имконияти яратилди.

ТБундан ташқари шу йили алюминий парчаларини қайта эритиш қозони янгиланди. Ҳориждан олиб келинган бу қозоннинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 10 000 тоннани ташкил этади. Унинг афзалликлари шундаки , эритиш учун сарфланадиган вақт, ёқилғи ҳамда электроэнергия сезиларли даражада тежалди.

Шунингдек, корхонада алюминий қотишмалари учун акслантирадиган «печь», йирик универсал майдалагич, майдаланган темир-терсакларни майдаловчи гранулятор, плазмали кесувчи асбоблар ҳам мавжуддир.

Акслантирувчи «печь» дан ишдан чиққан, яроқсиз рангли металл парчаларини тозалаб, эритиш учун, кимёвий таркибини ўртачалаштириш мақсадида фойдаланилади. Ўчоқ маҳсус тиристор блоки билан жиҳозланган, у эритма ҳароратини 1 С0 гача аниқ назорат қилади.

Заводнинг асосий ютуқларидан бири ишдан чиққан аккумуляторларни қайта ишлашни йўлга қўйганидир, чунки қайта ишланган қўрғошин қотишмаларнинг кўп қисмидан аккумуляторлар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилади. Кўп электрон маҳсулотларнинг мураккаб таркиби туфайли, уларнинг оз қисми қайта ишлай олиш имконини беради, қолган электрон маҳсулотлар эса аҳлатга ташлаб юборилади. Замонавий аккумуляторларда қўрғошиндан эҳтиёт қисмлар, диоксид ва полипропиленни қайта ишлаш имконияти бор. 2005 йилдан корхонада аккумуляторларни саралаш ва уларни майдалаш учун мўлжалланган ускуна ўрнатилди.

Бундан ташқари мис симлари, алюмин катодлари, аккумулятор батареяларни ишлаб чиқариш учун 3 та катта бўлмаган ускуналар ўрнатилиб уларни ишга туширилди. Заводда замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган “Spektrolab” (Германия) лаборатория мавжудлиги туфайли, корхонада рангли металларнинг кимёвий таркибини аниқ таҳлил ўтказа олиши, ҳамда ҳалқаро стандартларга, Ўзбекистон Республикаси ГОСТ ларга жавоб берувчи рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятини бермоқда. Лаборатория ускунаси ўз ичига кимёвий реагентларини, маҳсус лаборатория идишларини олади, кўп ҳилдаги металларнинг кимёвий таҳлилини чиқариб беради.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва хом-ашё мижозлар талабига мувофиқ юқори сифатли ва тоза ишлаб чиқарилади. Корхонада тинмай юксалиш ишлари олиб борилади, уларга атмосферани ифлосланишдан сақлаш, электроэнергияни тежаш, ишлаб чиқариш ва иш юритишни мукаммалаштириш, кадрларни билмини ошириш, янги, замонавий ускуналар ўрнатиш ишлари киради. Ишни оқилона бошқарув, ишлаб чиқариш сифати, илғор ва замонавий чет эл ускуналари сабабли АЖ «ЎЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» мувафаққиятга эришиб келмоқда, корхонада ишлаб чиқарилаётган барча маҳсулотлар сертификатланган

АЖ «ЎЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» бизнес юритиш бўйича илғор, замонавий қарашларга эга корхона. У нафақат ишлаб чиқаришга балки ахборот технологияларига ҳам катта аҳамият беради ва ўсишга ҳаракат қилади. Корхонанинг мақсади илм фан, техника инновацион соҳасини такомиллаштиришдан иборат.

Бу сиёсатда иш юритиш корхонага қуйидаги имкониятларни яратди:

  • Бозор иқтисодиётини кузатиш ва унга мослашиш;
  • Тадбиркорликни ривожлантириш ва модернизация қилиш учун илғор технологиялардан фойдаланиш;
  • Корхона фаолиятини кенгайтириш;
  • Янги мижоз ва бизнес ҳамкорларни жалб этиш;
  • Корхона маҳсулоти ва ҳизматларини танитиш;
  • Корхонанинг рақобатбардошлигини ошириш;
  • бизнес ҳамкорлар, мижозлар, потенциал мижозлар билан фаол мулоқотда бўлиш.

Корхонанинг ривожланиш йўлида қўйган биринчи қадами завод территориясида бир неча ўн йиллаб йиғилиб қолган 10 минг тоннадан ортиқ алюминийни қайта ишлаб чиқаришдан бошланди. Юқори тоифали Испания ускунаси “Remetal” ўрнатилганидан сўнг экспорт учун яна бир янги маҳсулот турини қайта ишлаб чиқариш йўлга кўйилди, булар алюминий фракциялари бўлиб, уларнинг катталиги (3 мм дан 0,15 мм гача) ва (0,15 мм майда), ҳамда шлаклар (80 мм дан 3мм гача) уларнинг 50 % экспорт учун мўлжалланган бўлса, қолган ярми эса Республикамизнинг ўзида маҳаллийлаштирилади.

Қўрғошин цехини қайта жиҳозлаш

Корхона кундан кунга ривожланиш ва ўз рақоботбардошлигини ошириш, ишлаб чиқариш харажатини камайтириш мақсадида, қўрғошинни қайта ишлаб чиқариш цехини йўлга қўйди. Янги инновацион технологиялар қўлланилиши,цехларнинг замонавий ускуналар билан жиҳозланиши экспорт учун мўлжалланган сифатли маҳсулотларнинг сонини оширади.

Ёш кадрларни билми ва малакасини ошириш:

АЖ «ЎЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» нинг 10 нафар ёш муҳандис ишчи ҳодимларини ҳозирги пайтда тез ўсиб келаетган илғор технологиянинг ишлаб чиқариш усулларини ўрганишлари учун Ҳиндистонга ўқув сафари ташкил этилди.

Бундан ташқари АЖ «ЎЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» ҳалқаро форум ва конференсияларнинг мукаммал қатнашчиларидан ҳисобланади, бу эса корхонамизнинг чет элда танилишига олиб келди. Шундай қилиб, корхонамизнинг ёш инженер технологлари бешинчи маротаба ўтказилаётган металл саноатига тегишли«Металлургия–Интехэко–2012»конференциясида иштирок этиб, ўзларига керакли маълумотларни олишди. Бу конференция йўналиши: модернизация, иқтисодиёт ва саноат хавфсизлиги, ишдан чиққан маҳсулотларни қайта ишлаш, сув тозалаш, газ тозалаш, металлургия соҳасида иш юритувчи корхоналарнинг самарадорлигини ошириш ва автоматизациялаштириш.

Ўзбекистонда автомобил саноати учун маҳсулотларни маҳаллийлаштириш

Корхонада автомобиллар учун эҳтиет қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, булар: “Nexia” русумли автомобилар учун генератор ва кронштейнлар, Навои тоғ кон металлургия комбинати билан катта қувватли ускуналарга эҳтиет қисмлар ишлаб чиқариш учун шартномалар тузилган.

Экспорт ва импорт учун мўлжалланган маҳсулотларнинг тури ва ҳажмини кўпайтириш

Корхонада ойига 1440 донага етувчи тефлон қопламли идишлар ишлаб чиқариш йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамкорлар билан иш юритишда қулайлик яратиш

Заводнинг энг истиқболли лойиҳаларидан бири Туркманистон корхоналари билан металларни қайта ишлаб маҳсулотларни импорт қилиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйилганидир.

Олмалиқ тоғ кон металлургия комбинати (АГМК), Ўзметкомбинат (Бекобод), Hi-Тechкабель (Ташкент), УзКТЖМ(Чирчик) корхоналари билан ҳамкорлик шартномалари тузилди. Бу корхоналарнинг экспортга мўлжалланган маҳсулотлари учун АЖ «ЎЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» хом-ашё етказиб беради, буларга : мисли фольга (ойига 46 тонна), кабеллар, алюминийдан фольга, нарвонлар учун эҳтиёт қисмлар. Мис фольганинг экспортинининг яқин йилларга қўйилган таҳлили 70% , алюмин фольганинг экспорт қилиниши таҳлили 20% ташкил этади.

АЖ «ЎЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» нинг модернизация ва инновация йўлида бажариб келаётган устувор йўналишларидан бири жорий вақтгача ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажмини сақлаб қолиш, корхона ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг иш фаолиятини самарадорлигини оширишдир. Бу мақсадларга эришиш учун олдинга қўйилган кенг кўламли инвестиция дастурини амалга оширилишида, олдиндан таҳлил қилинган дастурлар бўйича ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда. Ускуналарни янгилиниши, яхши ишланишини таъминлашда ва маблағдан оптимал фойдаланишда.

2015-2020 йилларга режалаштирилган инвестицион дастурининг 6 лойиҳанинг умумий қиймати 2,61 млн АҚШ долларини ташкил этади.

Янги ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантиришга қаратилган уч лойиҳа:

  • Мувозанат оғирликлари (оғирликларни) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
  • Сирланган сим ишлаб чиқишни йўлга қўйиш;
  • Алюмин ва қўрғошин вароқларини 1мм қалинликда ва 130 см узунликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

Корхонанинг модернизациялаш ва ишлаб чиқариш реконструкциясининг лойиҳалари:

  • Қўрғошин оксиди ишлаб чиқарувчи цехда тегирмон ўрнатилиши;
  • Мис участкаси ва жез маҳсулотлари цехида техникавий ва технологик жараённи такомиллаштириш;
  • Ҳалқ истеъмол молларини ишлаб чиқарувчи цехни замонавийлаштириш.

Лойиҳанинг амалга ошиши экспорт учун мўлжалланган маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажмини 40,6 млрд сўмга оширади, шу жумладан маҳаллий маҳсулотлар ҳам, ҳамда 50 ортиқ кишини иш билан таъминлаш имконини беради.



Версия для печати сайта www.trmz.uz