“Ўзиккиламчиранглиметалл” ХИИ АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
ХАБАРНОМА
Ҳурматли акциядорлар!
“Ўзиккиламчиранглиметалл” ХИИ АЖ
Кузатув кенгашининг 2021 йил
06 октябрдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2021 йил 29 октябрь куни evote.uz онлайн платформаси орқали ўтказилиши белгиланда .
Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади.Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:50 да тугатилади Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2021 йил 25 октябрь операцион куни охири ҳолатига тузилади.
Электрон почта манзили: info@uzvtorsvetmet.uz.
Кун тартиби:
1. Жамият ижроия органининг 2020 йил якуни бўйича жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес режа бажарилиши тўғрисида хисоботини тасдиқлаш.
2. Жамият Кузатув кенгашининг 2020 йилда амалга оширган ишлари бўйича хисоботларини тасдиқлаш.
3. Жамият тафтиш комиссиясининг 2020 йил учун молия-хўжалик фаолияти текшируви натижалари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
4. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлари хисоб- варағини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2021 йилга мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
6. 2020 йил якуни бўйича Жамият ташқи аудитори “Mustaqil-M” МЧЖнинг хулосасини тасдиқлаш.
7. Жамият томонидан 2020 йил молиявий – хўжалик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш, дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли, тартиби ва муддатларини белгилаш.
8. Жамиятда 2020-йил якуни бўйича корпоратив бошкарув тизимини мустакил бахоланиши натижаларини маъқуллаш.
9. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
10. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
11. Жамият бош диреткорини сайлаш.
12. Жамият томонидан 3 йил ичида ҳисобланган аммо акциядор ёки унинг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан талаб қилиб олинмаган дивидендларни Жамият фойдасига олиш тўғрисида.
13. Жамиятнинг 2021-молиявий йилда мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдори ва у билан шартнома тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
14. “Ўзиккиламчиранглиметалл” ХИИ АЖ кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган рағбатлантириш тўғрисида”ги Низомини тасдиқлаш.
15. Жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда иловага мувофиқ, мустақил равишда аффилланган шахслар билан битимни (битимларни) тузиш.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар, Янгихаёт тумани, жанубий саноат ҳудудида жойлашган Жамиятнинг биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.
Телефон: (71) 258-80-01
Источники информации:
uzvtorcvetmet.uzПерекупщикам на базаре |
|
В приемный пункт Узвторцветмет |
|
Выкидываю в мусор |
|