Печать

Маълумотлардан фойдаланиш шартлари

«УЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайтида чоп этилган,
маълумотлардан фойдаланиш шартлари

ХИИ «УЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» АЖ фаолияти тўғрисидаги расмий маълумотлар манбаси бўлиб, www.uzvtorcvetmet.uz расмий веб-сайти ҳисобланади.

www.uzvtorcvetmet.uz расмий веб-сайтида жойлаштирилган маълумотлардан (Тошрангметзавод ҳақидаги у ёки бу маълумотларни оммавий ахборот воситаларида цитаталар келтириш) нусха кўчириш фақат фойдаланилган маълумот манбасини кўрсатиш шарти билан йўл қўйилади.

Интернет тармоғидаги сайтлар, порталлар, блогларда, электрон оммавий ахборот воситаларида ва бошқа ресурсларда www.uzvtorcvetmet.uz веб-сайтидан олиб цитата келтирилган, нусхаси кўчирилган маълумотлар (шу жумладан, мақолалардан парчалар, дизайн элементлари, фотосуратлар, коллажлар ва бошқалар) бош манбага тўлиқ гиперҳавола билан бирга бўлиши лозим.

ХИИ «УЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» АЖ ташқи ахборот ресурсларида (uzvtorcvetmet.uz доменидан ташқарида бўлган) жойланган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва долзарблиги, шунингдек улардаги тааллуқли маълумотларни даврий янгиланиши учун жавобгарликни олмайди.

www.uzvtorcvetmet.uz веб-сайтида тўғридан-тўғри фойдаланиш имкони бўлган материаллар корхонанинг мулки бўлиб ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқ ҳимояланадиган очиқ маълумотлардан иборат бўлади. Мазкур маълумотларни тижорий мақсадларда фойдаланиш учун объект сифатида кўрилиши мумкин эмас.

www.uzvtorcvetmet.uz расмий веб-сайтига ҳаволани жойлаган ахборот ресурсларининг эгалари ва фойдаланувчилари:

  • ХИИ «УЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» АЖ расмий маълумотлар манбасига ҳавола/гиперҳавола тақдим этиш билан боғлиқ нотўғри маълумотларни кўрсатиш;
  • цитата қилинган маълумотлар мазмунини ўзгартирувчи тўлдириш ёки таҳрир қилиш.

ХИИ «УЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» АЖ қуйидаги ҳуқуқларни ўзида қолдиради:

  • www.uzvtorcvetmet.uz расмий веб-сайтида жойлаштирилган маълумотларни ўз ихтиёрига кўра ўчириш ёки таҳрир қилиш;
  • Мазкур шартларни бузган ҳолда ХИИ «УЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» АЖ фаолияти ҳақидаги маълумотларни ўз ресурсларида жойлаган ахборот ресурслари эгаларидан уларни ўчиришни талаб қилиш;
  • Мазкур шартларни бузиб жойлаган ахборот ресурслари эгаларидан раддия беришни талаб қилиш;
  • Мазкур шартларни бузиб маълумот чоп этган ахборот ресурслари эгаларидан етказилган моддий ва маънавий зарарни, жумладан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ суд тартибида ҳам қоплаб беришни талаб қилиш.

Хорижий инвестициялар иштирокидаги
«УЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ» акциядорлик жамияти




Версия для печати сайта www.trmz.uz