ХИИ “ЎЗИККИЛАМЧИРАНГЛИМЕТАЛЛ” АЖ
АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Хурматли акциядорлар!
ХИИ “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖ кузатув кенгашининг
2024 йил 31 октябрдаги мажлиси қарорига асосан Жамият Устав фондининг миқдорини кўпайтириш мақсадида номинал қиймати 2 634 сўм бўлган эгасининг номи ёзилган 7 295 965 (етти миллион икки юз тўқсон беш минг тўққиз юз олтмиш беш) дона ҳужжатсиз шаклдаги оддий қўшимча акцияларнинг чиқарилуви Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан 2024 йил 05 декабрда Q 0496-8 сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қиламиз.
Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга асосан Жамият акциялари акциядорларга имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи тақдим этиш билан ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади.
Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга асосан Жамиятнинг оддий акциялари эгаларига қўшимча чиқарилган акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 15 (ўн беш) кун давомида амал қилади.
Жамият акцияларини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг рўйхати 2024 йил 31 октябрь холатига шакллантирилган Жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.
Қўшимча чиқарилган акциялар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларга ва инвесторга 2 634 (икки минг олти юз ўттиз тўрт) сўмдан жойлаштирилади.
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми – шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақлидирлар. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Жамиятга тақдим этилиши керак.
Мазкур чиқарилишдаги акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади.
Имтиёзли хуқуққа эга шахслар томонидан акциялар сотиб олинаётганда тўловлар қонунчиликда белгиланган тартибда хорижий валютада амалга оширилиши мумкин.
Имтиёзли хуқуқнинг амал қилиш муддатида акциялар учун тўловлар фақат пул маблағлари билан амалга оширилади. Тўловлар жисмоний шахслар томонидан нақд пул ва нақдсиз (пластик карталар), юридик шахслар томонидан пул ўтказиш йўли билан нақдсиз шаклда амалга оширилади.
Акцияларни жойлаштириш жараёнида акциялар учун тўловлар фақат пул маблағлари билан амалга оширилади. Тўловлар пул ўтказиш йўли билан нақдсиз шаклда амалга оширилади.
Тўловлар пул ўтказиш йўли билан нақдсиз шаклда Эмитентнинг қуйидаги ҳисобварағига амалга оширилади.
ҳ/р: 2020 8000 1001 1938 1001
“Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ Сергели филиали
СТИР: 200638710
Банк коди: 00450.
ХИИ “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖ акциядорлари имтиёзли олишга хақли бўлган оддий акциялар сонини аниқлаш тартиби қуйидаги формулага асосан аниқланади:
A/ 7 295 965 =B;
7 295 965 * B = C.
Бунда:
7 295 965 – Жамият устав капиталидаги оддий акциялар сони;
7 295 965 – қўшимча чиқарилган оддий акциялар умумий сони;
А – акциядорнинг Жамият устав капиталидаги оддий акциялари сони;
В – акциядорга тегишли акцияларнинг Жамият устав капиталидаги жами оддий акциялар сонига нисбати;
C – имтиёзли хуқуқ қўлланилганда акциядор томонидан имтиёзли cотиб олиниши мумкин бўлган оддий акциялар сони.
Қолдиқ хосил бўлган холларда, қолдиқ сон 5 (беш) га тенг ва ундан ортиқ бўлса кўпайган томонга, 5 (беш) дан кам бўлса камайган томонга яхлитланади.
Акциядорлар, қўшимча маълумотлар олиш учун Жамиятга мурожаат қилишлари мумкин.
Манба:
uzvtorcvetmet.uzБозордаги сотувчиларга |
|
АЖ қабул қилувчи пунктига |
|
Уни ахлатга ташлайман |
|